Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди
Шу йилнинг 13 сентябрида Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланган Адҳам Икромов энди Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги гуруҳлардан бирида маълумот берилган.
Адҳам Икрамов бир вақтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири вазифаларини бажаради.
У 2012 йилнинг ёзидан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири сифатида фаолият кўрсатиб келган Анвар Валиевич Алимовнинг ўрнини эгаллади.
Шунингдек, бош вазирнинг яна бир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Боситханова Эльмира Иркиновна Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланган.
Маълумот учун, Адҳам Икромов бундан аввал ҳам шу соҳага раҳбарлик қилганди. У 2009 йилнинг апрелига қадар Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, 2009 йилнинг апрелидан 2012 йилнинг февралигача соғлиқни сақлаш вазири лавозимида фаолият юритган.
2012 йилнинг 7 августида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўз фармони билан Адҳам Илҳомович Икромовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг янги ўринбосари, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича мажмуа раҳбари этиб тайинлаганди.
2015 йилнинг июлида эса у Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш раҳбари этиб тайинланган эди.
Мавзуга оид
07:30 / 21.10.2024
Вазирларга рақамлаштириш ва хусусийлаштириш бўйича ўринбосарлар тайинланади
10:39 / 04.09.2024
Украинада уч вазир ва фонд раҳбари истеъфога чиқди
07:24 / 12.06.2024
Бош вазир ўз ўринбосарлари ва вазирлар билан биргаликда ҳар ярим йилда парламентга ҳисобот тақдим этиши белгиланмоқда
20:48 / 04.05.2023