Жаҳон | 18:03 / 14.12.2016
24967
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркияга мамлакат тарихидаги энг катта ҳужум ҳақида маълум қилди

Туркия президенти Режеп Тоййиб Эрдўған мамлакат тарихидаги энг йирик ҳужум ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берган.

Турк етакчисининг сўзларига кўра, унинг мамлакати террорчилик гуруҳлари томонидан жуда катта хавфга дуч келмоқда ва бунга тегишли равишда жавоб беришига тўғри келмоқда. Эрдўған бундай баёнот билан маҳаллий маъмуриятлар раҳбарлари билан учрашувда чиққан. Унинг айтишича, Туркияга энг катта хавф ИШИД ва Курдистон ишчи партияси жангариларидан келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Истанбул марказидаги Бешиктош туманида жойлашган Vodafone Arena стадиони яқинида 10 декабрь куни портлаш рўй берди. Террорчиларнинг мақсади ичида полициячилар бўлган автобус эди. Сўнгги маълумотларга кўра, 44 киши ҳалок бўлиб, 155 нафар инсон жароҳат олган. Теракт учун жавобгарликни “Курдистон озодлиги қирғийлари” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Мавзуга оид