Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда пенсионерни калтаклаган ўзбекистонлик аёл 7 йилга қамалиши мумкин
Москва вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари ўзбекистонлик 36 ёшли аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатишди. У собиқ ихтирочи ва пенсионер Владимир Бруверга қараш жараёнида уни калтаклаган. Бу ҳақда Россия ОАВ ёзмоқда.
"Тергов жараёнида айбланувчи жиноятни содир этишига нима сабаб бўлгани ҳақида гапириб берди. Айбини қисман тан олган. Тергов томонидан етарли далил-исботлар тўпланди. Жиноий иш судга оширилган", - дейилади маҳаллий нашрлар хабарида.
Маълумотларга кўра, у бир йил давомида пенсионерни ҳақорат қилиб, калтаклаган. Воқеа эса квартирада кузатув камералари ўрнатилганидан кейин ошкор бўлди. Ўзбекистонлик аёл 7 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
23:44 / 05.03.2025
Доғистонда бола кўтарган аёлнинг бошига муз қулаб тушди (видео)
09:32 / 03.02.2025
Германияда қашшоқлик ёқасида турган пенсионерлар сони ортиб бормоқда
18:12 / 27.01.2025
Телебошловчи Нилуфар Сотиболдиевани ҳақоратлаган шахс жиноий жавобгарликка тортилди
08:18 / 26.04.2024