Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби ўзининг хайрлашув нутқида "Суриядаги даҳшат"ни тўхтатишга чақирди
Йил охирида истеъфога кетадиган БМТ бош котиби Пан Ги Мун ўзининг бу лавозимдаги сўнгги нутқида "Суриядаги даҳшат"ни тўхтатишга чақирди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.
Пан Ги Муннинг айтишича, у ўз лавозимини Суриядаги ихтилоф ҳануз давом этаётгани сабабли юракдаги оғир ўкинч билан тарк этмоқда.
"Мен Сурияда тўхтамаётган даҳшат сабабли лавозимимни катта ғам-андуҳ билан тарк этмоқдаман. Мен яна бир бор сизлардан бирлашиб, Суриянинг тинч аҳолисини ҳимоя қилиш бўйича жамоавий мажбуриятингизни бажаришни сўрайман", деб айтди Пан Ги Мун.
Аввалроқ Пан Ги Мун Сурия армияси Ҳалабда ғалаба қозонгандан кейин "халқ лашкарлари шафқатсизлик кўрсатаётганидан" ташвиш билдирганди. Бироқ БМТ бош котиби бу "шафқатсизлик"ка ҳеч қандай исбот келтира олмаган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025