Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев Қозоғистонга сўнгги 25 йил ичида қанча миқдорда хорижий инвестиция жалб этилганини айтди
Қозоғистонга 90-йилларнинг бошидан буён мамлакатга 265 миллиард долларлик хорижий инвестиция жалб этилган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 15 декабрь куни маълум қилган.
“Халқ фойдаси учун 265 миллиард долларлик хорижий инвестиция ишламоқда. Тенге жорий этилган 1993 йилдан бошлаб, тўғридан тўғри йўналтирилган инвестиция барқарор суръатда давом этмоқда. 23 йил давомида ҳар йили янги инвестиция жалб этилди”, — деди у Қозоғистон мустақиллиги муносабати билан ўтган тантанали йиғилишда.
Президентнинг фикрича, бу “глобал бизнеснинг мамлакатга бўлган ишончини англатади”.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025