Жаҳон | 13:02 / 15.12.2016
4957
1 дақиқада ўқилади

Рауль Кастро Венесуэла билан бирдамлигини эълон қилди

Фото: © РИА Новости

Куба Давлат кенгаши раҳбари Рауль Кастро, Кубанинг Венесуэла билан бирдамлиги ҳақида баёнот берди. Каракас «мисли кўрилмаган душманлик» қурбони бўлмоқда, деб хабар қилган Cuba periodistas нашри.

«Олигархлар, империализм ва неолиберализмнинг юриши даврида Венесуэлани қўллаб-қувватлаш Лотин Америкаси ва Кариб интеграциясини тўлиқ озод қилишни англатади», — деган Рауль Кастро. 

У Америка халқлари Боливар альянси ташкил этишнинг 12-йиллиги муносабати билан шундай баёнот берган. 

 

Мавзуга оид