Жамият | 15:42 / 15.12.2016
12994
1 дақиқада ўқилади

Тайванда қоидабузар ҳайдовчига тегишли Lamborghini кран ёрдамида йўқ қилиб ташланди

Тайванда қоидабузар ҳайдовчига тегишли бўлган Lamborghini Murcielago автомобили кран ёрдамида йўқ қилинди. Бу ҳолат тасвирланган видео YouTube каналида пайдо бўлган.

Машина авиакомпания ходимларидан бирига тегишли бўлиб, 2013 йилда олиб қўйилган. Бунга унда бошқа автомобилнинг рақами тургани сабаб қилиб кўрсатилди. 

Тайвань қонунларига кўра, олиб қўйилган машина тўлалигича ёки маълум бир қисмларга бўлиниб сотилиши мумкин эмас. Шунинг учун уни йўқ қилишди. Жараён видеога олинди ҳамда марказий каналлар орқали эфирга узатилган. Бу қоидабузарларга мисол тариқасида амалга оширилди. Суперкар кран ёрдамида бир неча қисмларга бўлиб ташланди.

Мавзуга оид