Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Facebook, Google ва Microsoft раҳбарлари билан учрашди
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Facebook, Amazon, Google, Microsoft ва бошқа етакчи IT-компаниялари раҳбарлари билан учрашди, деб хабар қилмоқда The Guardian.
Мулоқот Трампнинг Нью Йоркдаги бош қароргоҳида бўлиб ўтган. Сиёсатчининг баёнотига кўра, унинг мақсади – ушбу компанияларнинг ишларини муваффақиятли олиб боришига ёрдам беришдир.
«Бу ерда расман бўйсуниш мажбурияти йўқ», – деган Трамп ва топ-менежерларни ўз одамлари ва ўзига бемалол мурожаат қилишга чақирган. Бундан ташқари, сайланган президент халқаро савдодаги чекловларни олиб ташлашга ваъда берган.
ОАВ ходимлари кўп соатлик учрашувнинг дастлабки 4 дақиқасини кузатишга рухсат беришган. Трамп қароргоҳига, хусусан, Google асосчилари Сергей Брин ва Ларри Пейж, Microsoft раҳбари Сатья Наделла, Facebook амалий директори Шерил Сэндберг, Cisco раҳбари Чак Роббинс, Apple бош директори Тим Кук ташриф буюрган.
Twitter раҳбари Жек Дорси учрашувда қатнашмаган. Турли хабарларга кўра, унинг таклиф қилинмагани Трампнинг Дорсидан ўзига хос қасос олишидир. Дорси Трампнинг сайловолди кампаниясида #CrookedHillary (эгилган, қийшиқ Ҳиллари) хэштегини жойлаштиришдан бош тортган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025