Фан-техника | 09:15 / 16.12.2016
5970
2 дақиқада ўқилади

BMW муаллақ турувчи тачскрин ихтиро қилди

Фото: motor.ru

BMW компанияси Лас-Вегасдаги CES истеъмолчилик электроникаси кўргазмасида автомобилнинг мультимедиа мажмуаси ва бошқа функцияларини бошқариш учун муаллақ турувчи тачскринни тақдим қилади. HoloActive Touch инновацион тизими бирор-бир сиртга қўлларни теккизмай, имо-ишораларгина билан бошқаришни кўзда тутади. 

Тачскрин ихтирочиларининг айтишича, у ўзида проекцион дисплей, имо-ишоралар билан бошқариш функциялари ва сенсор экраннинг устувор томонларини мужассамлаштирган. BMW ҳозирча янги тизимнинг барча тафсилотларини келтирмаган, бироқ унинг ишлаш принципини қисман тушунтирган.

Фойдаланувчи керакли бандни танлаши учун гўёки ҳавода муаллақ турган виртуал тугмага тегади, махсус камера эса қўл ҳаракатларини қайд қилиб, тегишли буйруқларни узатади.

Тизим яратувчиларининг таъкидлашича, фойдаланувчи тизимни ишлатишда қандайдир тарзда тескари алоқани олади.

Бугунги кунда BMW янги авлоддаги "еттинчи" ва "бешинчи" моделларидаги мультимедиа тизимларида имо-ишоралар билан бошқариш функциясини жорий қилган. Мисол учун, қўл ҳаракатлари билан аудиотизим овозини ёки трекни ўзгартириш мумкин.

CES кўргазмаси январь бошида ўз ишини бошлайди.

 

Мавзуга оид