Жамият | 17:50 / 16.12.2016
17789
1 дақиқада ўқилади

Дин ишлари бўйича қўмитанинг виртуал қабулхонаси ишга тушди

Фото: religions.uz

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг виртуал қабулхонаси ишга тушди. Ушбу виртуал қабулхона http://religions.uz/qo-mita-haqida-6 интернет манзилида жойлашган. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Виртуал қабулхона орқали шикоят ёки таклиф юбориш усули жуда оддий бўлиб, у ерда кўрсатиб ўтилган бўш катакларни тўлдириш, агар мурожаат ҳужжат тарзда бўлса, уни юклаб олиб, жўнатилади.

Мавзуга оид