Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаменеий Буюк Британияни "ёвузлик манбаи" деб атади
Эроннинг олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳаменеий Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг Эрон минтақага хавф солиши ҳақидаги баёнотига жавобан Буюк Британияни "ёвузлик ва бахтсизликлар манбаи" деб атади.
Аввалроқ Мэй "Эрон Форс кўрфази ва Яқин Шарқ давлатлари хавфсизлигига хавф солишини" ва "Буюк Британия кўрфаз давлатлари билан стратегик ҳамкорликка тўлиқ содиқлигини ва Эрон солаётган хавфга қарши курашиш учун ишлашда давом этаётганини" айтган.
"Охирги маҳал инглизлар беадабларча Эронни минтақага хавф деб аташмоқда. Бироқ ҳамма биладики, аксинча, инглизларнинг ўзлари доимо хавф, жанжаллар ва бахтсизликлар манбаи бўлган", деб айтилган Ҳаменеий сайтида чоп этилган хабарда. Эрон олий раҳнамоси охирги 20 йил ичида Буюк Британия минтақа давлатлари учун "ёвузлик манбаи" бўлганини айтган.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги Баҳрайнда ўтган Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши саммитида Мэйнинг "иғвогар гаплари"га норозилик сифатида Буюк Британиядан элчисини чақиртириб олиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
20:03 / 23.05.2025