Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ижтимоий тармоқлар қисман яна ишлай бошлади
Қозоғистонда ижтимоий тармоқларга кириш яна тикланди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz нашри.
Аввалроқ Қозоғистонда баъзи интернет-сервисларга кириб бўлмаётгани маълум қилинганди. Таъкидланишича, қозоғистонликлар алоқа тиклангандан кейин Instagram, Facebook ижтимоий тармоқларига кира олмоқдалар. Бироқ уларга симли интернет орқали киришда муаммолар кузатилмоқда. Мобиль интернет орқали эса бу ижтимоий тармоқларга кириш мумкин бўлмоқда.
Қозоғистонда, шунингдек, электрон ҳукумат Egov.kz ва "Казактелеком" АЖ сайтларига ҳам киришнинг иложи бўлмаяпти.
Қозоғистонликлар 16 декабрь кечки пайт интернетга киришда муаммоларга дуч келганлар. Кўплаб фойдаланувчилар баъзи ижтимоий тармоқларга киришда муаммоларга дуч келганларини маълум қилишган. Дастлаб Facebook, Vk.com, Telegram, You Tube, Twitter, Instagrаm, Google сайтлари ишламаган, бироқ баъзи мобиль операторлар фойдаланувчилари бу сервислардан баъзиларига кира олишаётганини маълум қилишган.
Кейинроқ Google, Twitter, Vk, Telegram’га кириш мумкин бўлган, бироқ Instagram, Facebook’га кириб бўлмаган. Қозоғистон ҳудудида бўлмаган серверларга ҳам кириб бўлмаган. Қозоғистон ахборот ва коммуникация вазирлиги матбуот хизматида яқин орада муаммолар бартараф этилиб, барча сервислар иши тикланиши маълум қилинган. Техник носозликлар бунга сабаб сифатида келтирилган.
Мавзуга оид
16:39 / 12.04.2025
Instagram ўсмирлар учун баъзи чекловларни жорий қилади
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
16:24 / 22.03.2025
Россияда Instagram’да реклама жойлаганлар жарима тўлайди
12:06 / 02.03.2025