Шимолий Корея бешинчи йил собиқ раҳбарисиз
5 йил аввал, 2011 йил 17 декабрда Шимолий Кореянинг марҳум собиқ раҳбари Ким Чен Ир вафот этган. У ҳаётининг охирги 15 йилида Шимолий Кореянинг Буюк раҳбари деб аталган. Шимолий Кореянинг қатъий коммунистик тузуми етакчиси ва ҳозирги қўринишдаги Шимолий Кореянинг яратувчиси Ким Ир Сеннинг ўғли Ким Чен Ир бутун дунёга 21-асрда, дунё торроқ ва тезроқ, ахборотга эга бўлиш мумкин бўлаётган бир вақтда ҳам бу замонавий жиҳатлардан маҳрум бўлган давлатни қуриш мумкинлигини исботлаган. Ким Чен Ир Шимолий Кореяни очарчиликни доимий кутиш, бироқ ҳарбий атом дастурига эгаликдан фахрланиш ҳолатида қолдирди. Бу дастур Ким Чен Ир вақтида халқаро ҳамжамият билан савдолашиш предмети бўлиб келган, бироқ ундан Пхеньянда дунёдаги энг заиф иқтисодиётлардан бири бўлган иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга захиралар қолмагандагина фойдаланилган. Унинг ўғли, Шимолий Кореянинг ҳозирги раҳбари Ким Чен Ин ҳам отасининг сиёсатини давом эттирмоқда.
Ким Чен Ирнинг охирги йўли
Ёш Ким Чен Ир (чапда). Ким Чен Ир 1941 йил 16 февралда (расмий биографиясига кўра, 1942 йил 16 февраль) Ким Ир Сен (марказда) ва Ким Чен Сук (ўнгда) оиласида туғилган.
У (чапда) отаси, Шимолий Корея етакчиси Ким Ир Сен ва унинг синглиси Ким Кенг Хуи билан, 1963 йил. Ким Чен Ир 1945 йилгача умрини Собиқ иттифоқдаги Вятский қишлоғида ўтказган,
Ким Чен Ир деҳқонлар билан суҳбатлашмоқда, 1971 йил
У мудофаанинг 2-миллий спорт жамоаси ўқ отиш машқларини кузатмоқда
Ким Чен Ир Пхеньяндаги кўнгилочар боғда самолётни текширмоқда, 1977 йил
Ким Чен Ир ўз хонасида
Ким Чен Ир ҳужжатли фильм суратга олиниши вақтида ўз маслаҳатларини бермоқда, 1979 йил. Унинг асарлари Шимолий Кореяда мумтоз асарлар ҳисобланади.
Ким Ир Сен (ўнгда) ва Ким Чен Ир (марказда) Пхеньяндаги кўчалардан биридаги миниатюрага қарашмоқда.
Ким Чен Ир Корея меҳнат партияси қурултойида қарсак чалмоқда. 1980-йиллардан Ким Чен Ирнинг биографияси мактабларда ўрганиладиган расмий фан бўлган. Мамлакатдаги барча китоб ва мақолалар унинг ишларидан олинган иқтибослар билан бошланади, унинг номи эса босма нашрларда махсус қора йўғон шрифт билан терилади, 1980 йил.
Ким Ир Сен ўғли Ким Чен Ир билан Пхеньяндаги футбол стадионида, 1989 йил.
Бола Ким Чен Ирнинг Пхеньяндаги ҳарбий мактабга ташрифи вақтида унинг бўйнига шарф боғламоқда. Шимолий Кореяда Ким Чен Ир ажойиб композитор ҳисобланади, 1977 йил.
Ким Чен Ир отаси Ким Ир Сеннинг 90 йиллиги ва Шимолий Корея халқ армиясининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилган ҳарбий парадда халқни олқишламоқда, 2002 йил
Россия президенти Владимир Путин Ким Чен Ир билан бирга Кремль саройининг Владимир залида, 2001 йил.
Ким Чен Ир
Ким Чен Ир пластмасса буюмлар ишлаб чиқарувчи заводда, 2010 йил
АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва Ким Чен Ир Пхеньянда, 2009 йил.
Ким Чен Ир Пхеньяндаги янги хонадонга кўчиб ўтган артистнинг қариндошлари ижросидаги қўшиқни тингламоқда, 2010 йил
Ким Чен Ир (ўнгда) ҳарбий парадда ўзининг ўғли Ким Чжон Инга қарамоқда, 2010 йил.
Ким Чен Ирнинг охирги суратларидан бири. Пхеньянда Хитой бош вазири Ли Кэцян билан учрашув, 2011 йил.
2011 йил 19 декабрь. Шимолий Корея давлат телевидениеси бошловчиси Ким Чен Ир вафотини кўзда ёшлар билан эълон қилмоқда.
2011 йил 19 декабрь. Жанубий Корея аҳолиси газеталардаги Ким Чен Ирнинг вафоти ҳақидаги маълумотни ўқимоқдалар. Газетадаги сарлавҳада "Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир вафот этди" деб ёзилган.
2011 йил 19 декабрь. Пхеньян аҳолиси ўз етакчиси вафотидан изтиробда.
2011 йил 19 декабрь. Лос-Анжелесда яшовчи кореялик муҳожир собиқ ватани етакчиси вафотидан унчалик ҳам хафа эмас.
2011 йил 19 декабрь. Пхеньян аҳолиси етакчисини йўқотиш ғам-андуҳидан оёқда туролмай қолган.
Мавзуга оид
18:59 / 19.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Шимолий Корея билан ўйинда 10 киши қолиб, қийин ғалабага эришди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
20:15 / 27.10.2024
Украинага қарши жангга ташланган КХДР аскарлари: экспертлар қандай фикрда?
15:07 / 25.10.2024