Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла президенти мамлакатдаги энг йирик купюранинг муомаладан чиқарилишини тўхтатди
Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатдаги энг йирик купюра – 100 боливарлик қоғоз пулнинг муомаладан чиқарилишини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, ушбу қоғоз пулдан 2 январгача фойдаланишга рухсат берилган.
Мадуро мафияга қарши кураш чораси сифатида 100 боливарлик қоғоз пулни муомаладан чиқаришга қарор қилганди. Бироқ бунинг оқибатида мамлакатни норозилик намойишлари, ўғриликлар ҳамда нақд пул етишмаслиги қамраб олган ва шу сабабли Мадуро ўз қарорини тўхтатишга қарор қилди.
Аввалроқ Венесуэланинг бир неча штатларида нақд пул етишмаётгани ҳамда дўконларнинг 100 боливарлик қоғоз пулларни қабул қилишдан бош тортаётгани сабабли норозилик намойишлари ўтгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид
15:30 / 01.06.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
11:02 / 28.03.2025