Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқарадаги қотиллик. Воқеа жойидан илк видео
Россиянинг Туркиядаги элчисини ўлдирган қотилнинг воқеа жойидаги ҳаракатлари видеоёзувларга муҳрланган.
У қотилликни амалга ошириб бўлгач, баланд овозда бақира бошлайди ва асосан Суриядаги воқеалар учун ўч олиш ҳақида гапиради.
Анқарадаги Замонавий санъатлар марказида расм кўргазмаси очилиш маросимида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга суиқасд уюштирилди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Андрей Карловга қарата унинг ортида турган номаълум шахс ўқ узди. Элчи ўқ еб йиқилгач, жиноятчи ҳавога қарата ўт очди ва меҳмонларни залдан чиқиб кетишга буюрди.
Кўп ўтмай у полициячилар томонидан отиб ташланди.
Мавзуга оид
19:11 / 13.04.2025
CNN Turk: Россия ва Украина 15-16 апрел кунлари Анқарада музокаралар ўтказади
17:48 / 07.02.2025
Анқарада қалбаки алкоголдан 33 киши вафот этди
01:02 / 24.10.2024
Анқарадаги теракт қурбонлари сони беш кишига етди. Эрдўған Қозонга ташрифини якунламоқда
20:55 / 23.10.2024