Жаҳон | 09:10 / 19.12.2016
4857
1 дақиқада ўқилади

Ливанда янги ҳукумат таркиби тасдиқланди

Фото: Reuters

Ливан республикаси президенти Мишель Аун 18 декабрь куни 30 нафар вазирдан иборат янги ҳукумат таркибини тасдиқлади, деб хабар қилмоқда Reuters.

Ливаннинг Вазирлар маҳкамасига «Ал-Мустакбал» ҳаракати етакчиси сунний сиёсатчи Саад Харирий раҳбарлик қилади.

Ливан алоқа вазирлигига Милҳам Райяший тайинланган бўлса, Яқуб Сарраф мудофаа вазири бўлган. Сув захиралари ва энергетика вазири сифатида Сесар Абу Халил тайинланган.

Ташқи ишлар вазири Жибран Басил, ИИВ раҳбари Нухад Машнук, Али Хасан Халил молия вазирлигидаги ўз лавозимларини сақлаб қолган. 

 

Мавзуга оид