Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сильвестр Сталлоне Трампнинг раҳбарлик таклифини рад этди
Америкалик актёр Сильвестр Сталлоне АҚШ Санъат ва гуманитар фанлар Миллий жамғармасига раҳбарлик қилмаслиги ҳақида баёнот берди, деб ёзмоқда Variety.
Бунинг ўрнига у фахрийлар билан ишлашни маъқул кўрмоқда.
Сталлоненинг қайд этишича, у бундай таклиф билдирилганидан бағоят хурсанд. Аммо, унинг фикрича, фуқароларнинг диққатини қулай тураржой, яхши иш ҳақи ва етарли молиявий кўмакка муҳтож фахрийлар эҳтиёжларига қаратишда кўпроқ фойдаси тегиши мумкин.
16 декабрь куни The Daily Mail нашри АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Сталлонени АҚШ Санъат ва гуманитар фанлар Миллий жамғармасига раис сифатида тайинламоқчи экани ҳақида ёзган эди. Нашр манбасининг сўзларига кўра, янги президент «Америка санъатини яна буюк қилиш учун» актёр номзодини муносиб деб топган.
70 ёшли актёр Сильвестр Сталлоне режиссёр, сценарийнавис ва продюсер ҳамдир. У «Рокки», «Рэмбо» каби турли фильмлар орқали яхши таниш.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025