Спорт | 09:20 / 19.12.2016
3857
1 дақиқада ўқилади

Теннисчи Маррей Буюк Британиянинг йил спортчиси деб топилди

Теннисчи Энди Маррей BBC талқини бўйича, Буюк Британияда йил спортчиси деб топилди.

"Жорий йил бутун британ спорти учун аъло даражада ўтди. Мен бунга дахлдор эканимдан фахрланаман. Энди рафиқам билан гаплашиб олсам ҳам бўлади, бир соат олдин у бошқа спортчига овоз берганини айтди", деб изоҳ берган Маррей.

Маррей Профессионал теннисчилар уюшмасининг якуний рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Теннисчи 2016 йилда Риодаги Олимпиадани, Уимблдон мусобақасини ютди ҳамда Франция ва Австралия очиқ чемпионатлари финалигача етиб борди.

BBC талқинига кўра, қиролликнинг йил жамоаси "Лестер" футбол клуби бўлди, клуб бош мураббийи Клаудио Раньери эса йил мураббийи деб топилди. 

 

Мавзуга оид