Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлинда юк машинаси қўлланган ҳолда теракт содир этилди
19 декабрь кечки пайт Берлинда Ниццада ёзда содир этилган терактга ўхшаш ҳужум содир этилди. Польша автомобиль рақамига эга бўлган, металл ортилган юк машинаси ҳайдовчиси шаҳар марказидаги Курфюрстендамм кўчасида Рождество ярмаркасига йиғилган одамлар устига ҳайдаб, уларни атайлаб босиб кетган. Ҳайдовчи кўча бўйлаб 50 метрча юриб ўтган.
Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 48 киши шифохонага етказилган. Ҳайдовчи қўлга олинганда, у умуман европалик эмаслиги аниқланган. Полициянинг фикрича, у афғон ёки покистонлик бўлиши мумкин. Аниқланишича, у машинани ўғирлаб кетган.
Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Ниццада юк машинасидан фойдаланиб амалга оширилган теракт 2016 йил 14 июлда кечки пайт Инглиз соҳилбўйида содир этилганди. 31 ёшли тунислик Муҳаммад Лауэж-Булел 19 тонналик юк машинасида Франция миллий байрами – Бастилиянинг олиниши куни шарафига уюштирилган салютни кузатаётган оломонни атайлаб босиб кетган. Ҳужум оқибатида 86 киши ҳалок бўлган, 308 киши яраланган. Террорчи полиция томонидан отиб ўлдирилган. Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганди.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
14:15 / 08.05.2025
Россия Берлиндаги Карнеги маркази директорини қидирувга берди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
08:37 / 25.04.2025