Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чавушўғли: Туркияда Россия элчисининг ўлдирилиши икки томонлама муносабатларга таъсир кўрсатмайди
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли Анқарада россиялик элчи Андрей Карловга суиқасд қилиниши икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга таъсир кўрсатмаслигига ишонч билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар қилмоқда.
«Бу пасткашлик, ишонаманки, бизларнинг муносабатларимизга ва терроризмга қарши курашишимизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», — деган вазир.
Унинг сўзларига кўра, Россия қотиллик бўйича қўшма тергов ишларини олиб боришни таклиф этган.
«Россия президенти Владимир Путин президент Эрдўған билан суҳбатида қўшма тергов олиб боришни таклиф қилган. Эрдўған бунга розилик билдирган. Россия мутахассислари суриштирув ишларида иштирок этиш учун яқин орада Туркияга келади», — деб хулоса қилган Чавушўғли.
Айни вақтда, Туркия ташқи ишлар вазири, Россия ва Эрон ТИВ раҳбарлари билан уч томонлама музокараларда иштирок этиш учун Москвада бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов Анқарадаги кўргазма чоғида отиб кетилган эди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025