Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ford ичкилик сабаб юзага келувчи бош оғриғи каби таъсир кўрсатадиган махсус кийим яратди
Ford компанияси Германиянинг Meyer-Hentschel Institute институти мутахассислари билан ҳамкорликда инсон организмига ичкилик сабаб юзага келувчи бош оғриғи каби таъсирга эга бўлувчи махсус кийим яратди. Улар бундай ҳолатда автомобилни бошқариш нақадар хавфли эканини кўрсатиб беришни мақсад қилишган.
Кийим нимча, тўпиқ ва билакларга мўлжалланган оғирлаштирувчи воситалар, шунингдек бош кийими, кўзойнак ва қўлоқчинлардан иборат бўлиб, умумий ҳисобда 17 килограмм оғирликка эга. У айнан юқоридаги бош оғриғи каби таъсир кўрсатади: чарчаш, бош айланиши, қаттиқ бош оғриғи ва диққатни бир жойга жамлаш билан муаммолар.
Ford’да таъкидланишича, кишилар байрамларда бошқа пайтга қараганда кўпроқ спиртли ичимлик истеъмол қилишлари мумкин, ва «бу давр жуда хавфлидир, сабаби бундай ҳолатда автомобиль рулига ўтириш ҳайдовчи учун ҳам, бошқалар учун ҳам фожиали оқибатларга олиб келиши аниқ».
Кийим «Ford Driving Skills for Life» кенг қамровли дастури доирасида яратилди.
Мавзуга оид
21:36 / 20.11.2024
Ford компанияси Германияда салкам 3 мингта иш ўрнини қисқартиради
21:35 / 18.11.2024
Ford хавфсизлик камарларидаги муаммо сабаб 112 мингдан зиёд автомобилини чақириб олади
22:45 / 28.02.2023
Ford кредити тўланмаган машинани компанияга қайтарадиган автопилотни патентлади
11:52 / 15.02.2023