Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига киришганидан кейин биринчи қонунни имзолади
Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари ходимлари куни тўғрисидаги қонунни имзолади.
Давлат раҳбари томонидан 19 декабрь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун матни 20 декабрь куни «Народное слово» ва «Халқ сўзи» газеталарида эълон қилинган.

6 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинганди.
Ҳужжат Олий Мажлис Сенати томонидан 13 декабрь куни тасдиқланди.
Прокуратура органлари ходимлари куни 8 январда нишонланади — 1992 йил 8 январь куни «Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинган.
Сентябрь ойида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи сифатида бир қатор қонунларни имзолаганди.
Мавзуга оид
10:00 / 14.05.2025
3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди
16:03 / 30.04.2025
Россия Бош прокуратураси ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мажбуриятини олди
19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди
11:10 / 18.03.2025