Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Анқарадаги элчихонаси ва Истанбул ҳамда Аданадаги консулликлари фаолиятини тиклади
АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси, шунингдек Истанбул ва Аданадаги консуллиги чоршанба куни фавқулодда ҳолатлар учун очилади. Бу ҳақида Американинг Туркиядаги миссияси маълумотига асосланиб, Daily Sabah хабар берди.
"Туркия миссияси АҚШ фуқароларига Анқарадаги элчихона, шунингдек Истанбулдаги бош консуллик ва Аданадаги консуллик 21 декабрь куни фавқулодда хизматлар учун очилишини маълум қилади", - дейилади манбада. Шунингдек у ерларда хизмат қилаётган барча ходимлар ўз хизмат вазифаларига қайтарилади.
Манбага кўра, Анқара ва Истанбулдаги мунтазам консуллик хизматлари муайян вақт тақдим этилмайди.
Сешанба куни эрталаб номаълум эркак Америка элчихонаси олдида ҳавога қарата ўқ узган. Бу Анқарада Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов жонига суиқасд қилинганидан атиги бир неча соат ўтгач содир бўлган. Жиноятчи қўлга олинган ва бу борада тергов иши давом этмоқда.
Шу муносабат билан АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси мамлакатдаги миссиясини вақтинчалик тўхтатиши ҳақида эълон қилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025