NBC News: Обаманинг Москвани огоҳлантириши президентлик сайловида фойда берган
АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти «қизил телефон» деб номланувчи Москва ва Вашингтон ўртасидаги телефон алоқасини таъминловчи воситадан фойдаланган. Бунга Россияни Қўшма Штатлардаги президентлик сайловига аралашиш оқибатларидан огоҳлантириш мақсади сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда NBC News янгиликлар дастури Американинг юқори лавозимли мулозимига таянган ҳолда.
Унинг сўзларига кўра, шу билан Америка ҳукумати, Обаманинг Хитойда бўлиб ўтган G20 саммити чоғида берган баёноти жиддийлигини исботламоқчи бўлган. Мулозимнинг айтишича, АҚШ раҳбари октябрь ойидаги ўша мулоқотида «қуролли тўқнашув» сўзини ишлатган.
«Қуролли тўкнашувларга доир халқаро ҳуқуқ меъёрлари киберкенгликка ҳам дахлдордир. Биз Россиянинг ҳаракатларини ушбу стандартлардан келиб чиққан ҳолда баҳолаймиз», — дейилади Обаманинг 31 октябрдаги мурожаатида.
Телеканалнинг аниқлик киритишича, Оқ уй Обаманинг Москва билан боғланиш учун «қизил телефондан» фойдаланганини тасдиқлаган. Бу иш бердими?, деган саволга жавоб берган мулозим, «Натижаларга қаранг. Сайлов кунида ҳеч нарса рўй бермади. Демак, иш берди», - дея таъкидлаган.
NBC телеканалига кўра, «қизил телефон» деб номланувчи фавқулодда алоқа тизимидан 11 сентябрь терактлари ёки АҚШнинг Ироққа бостириб киришига ўхшаш ҳолатларда фойдаланилади. Телеканалнинг қўшимча қилишича, Обама маъмурияти октябрга қадар, бу алоқадан фойдаланмаган.
Мавзуга оид
08:20
АҚШ ва Исроил ЦАҲАЛнинг Эрондаги эҳтимолий нишонларини муҳокама қилмоқда
23:19 / 03.10.2024
НАТО аъзолари Россияга зарба бериш тақиқини олиб ташлашни муҳокама қилади
21:06 / 03.10.2024
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Вуҳледар шаҳри эгалланганини эълон қилди
18:25 / 03.10.2024