Жаҳон | 23:17 / 22.12.2016
9647
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Украинанинг собиқ президентига кейинги йил рамзини туҳфа қилди

Фото: Телеканал «Беларусь 1»

Беларусь президенти Александр Лукашенко Янги йил арафасида Украинанинг собиқ президенти Леонид Кучма билан ўзаро совғалар алмашди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги. 

Лукашенко Украинанинг 2-президентига 2017 йил рамзи бўлган хўрознинг юмшоқ ўйинчоғини тақдим қилди. Кучма эса ўз навбатида Лукашенкога италян мутафаккири Никколо Макиавеллининг асарлари тўпламини тақдим қилди.

Лукашенко ва Кучма Беларусь-Украина алоқаларининг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, Украинадаги вазиятни  ҳал қилиш бўйича уч томонлама контакт гуруҳининг ишини муҳокама қилишди. 

"Мен учун суҳбатлашиш доимо катта шараф. Одамлар ҳаёт давом этаётганини билсинлар", деб айтган Кучма.

Бунга Лукашенко "Ҳа ва дўст бўлиб қолганимизни ҳам", деб жавоб берган.

Беларусь ва Украина 27 декабрда дипломатик алоқаларни ўрнатишганининг 25 йиллигини нишонлайдилар.

Мавзуга оид