Жаҳон | 20:58 / 23.12.2016
9484
2 дақиқада ўқилади

20 декабрдан АҚШга кираётганлардан ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини кўрсатиш сўралмоқда

Фото: Getty Images

2016 йилнинг 20 декабридан АҚШнинг солиқ ва чегара хизмати мамлакатга вақтинчалик ташриф буюрган фуқаролардан саёҳатларни авторизациялаш электрон тизими шаклини (ESTA) тўлдиришда "интернетда мавжудлик билан боғлиқ маълумот" қолдириш сўрамоқда. Politico нашри шу ҳақида хабар берди

Янги қоидалар фақат мамлакатга визасиз келаётган фуқароларга тааллуқли. Манбада айтилишича, 19 декабрда ҳукумат ҳужжат шаклини тўлдиришга киритилган янги ўзгаришларни тасдиқлаган. Ҳужжатнинг янги сатрида хориж фуқароларига ижтимоий тармоқлар ва интернет сервислардаги (ВКонтакте, Facebook, Тwitter, Instagram, LinkedIn, YouTube ва Google+) аккаунтларини кўрсатиб ўтиш таклифи берилади. 

Бундай ўзгаришлар АҚШ ҳукуматининг "потенциал таҳдидларни аниқлаш"ни осонлаштириш ҳаракатлари билан изоҳланмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар ИШИД каби турли террорчи гуруҳлар вакилларини ўз вақтида аниқлаб, уларнинг мамлакатга киришига йўл қўймасликка ёрдам беради. 

Шуни таъкидлаш жоизки, ESTA'нинг мазкур сатрини тўлдириш мажбурий эмас. 

 

Мавзуга оид