Жаҳон | 11:31 / 23.12.2016
21636
2 дақиқада ўқилади

Ҳалаб аҳолиси: "Биз буни 5 йил кутдик!"

Ёмғирли об-ҳаво ва совуқ шамол — Ҳалаб аҳолиси байрамларини бундай ҳолатда нишонлашга кўникишмаган, аслида. Бироқ, бугун, шаҳар қуролланган гуруҳлардан тўлиқ озод қилинган кунда, одамларни кўчаларга чиқиб, эҳтимол, сўнгги 5 йилдаги энг аҳамиятли кунни нишонлашдан ноқулай об-ҳаво ҳам тўса олмайди, - деб ёзади РИА Новости агентлиги.

Пайшанба, 22 декабрда Сурия араб республикаси қуролли кучлари қўмондонлиги мамлакатнинг "шимолий пойтахти" расман жангарилардан тўлиқ озод қилинганини эълон қилди. Бу ғалаба, ҳукумат қўшинларининг 2011 йилдан бери радикал кучларга қарши курашида стратегик ва муҳим аҳамиятга эга. 

Можародан аввал, Суриянинг иқтисодий пойтахти ҳисобланган шаҳар учун кураш қуруқликда ҳам, дипломатик майдонда ҳам тингани йўқ. Бу борада, Россия ва АҚШ вакилларининг музокараларига жуда кўп нарса боғлиқ бўлди.  

Ҳалаб аҳолисининг олган қисми учун ҳозирда ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ. Улар мусиқа садолари остида бир-бирларини қутлашмоқда. 

"Мен бу кун бўлишини хаёлимга ҳам келтирмаганман. Биз буни беш йил кутдик!", — деган журналистларга шаҳарда истиқомат қилувчи аёллардан бири. 

 

Мавзуга оид