Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШ билан келажакдаги муносабатларига дарз кетишидан хавотирда
Хитой давлат ОАВ Питер Наварронинг АҚШда савдо бўйича миллий кенгаш раиси этиб тайинлангани муносабати билан ўз хавотирини билдирмоқда, чунки Наварро бир пайтлар Хитойга нисбатан қатъий сиёсат юритишга чақирган. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди.
"Наварро каби муайян шахсларнинг нотўғри тушунчалари келажакда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ўрнатишда Хитойга қарши иш бериши мумкин", - дейилади China Daily нашрининг инглиз тилидаги таҳрирланган мақоласида.
Хитой савдо вазирлиги вакиллари АҚШ ва ХХР ўртасидаги товар айланмаси икки мамлакатга ҳам даромад келтираётганини таъкидлашмоқда ҳамда баъзи қарорлар икки томонлама муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан Вашингтонни огоҳлантиришмоқда.
Шунингдек Хитой савдо вазирлигининг матбуот котиби Шен Даньянг "Қўшма Штатлар хатоларни такрорламаслик учун эҳтиёт бўлиши зарур"лигини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025