Жаҳон | 16:06 / 23.12.2016
9369
1 дақиқада ўқилади

Ливия самолёти олиб қочилди

Ливиядаги Afriqiyah Airways авиакомпаниясининг йўловчи самолёти олиб қочилди. Бортида 118 киши бўлган ушбу самолёт Мальтага қўндирилган. Бу ҳақда Мальтадаги нашрларга асосланиб, Рейтерс агентлиги хабар берди.

Нашрлар маълумотларига кўра, йўловчилардан 2 нафари самолётни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган. Уларнинг талаблари ҳозирча маълум эмас.

The Times of Malta нашрида аниқлик киритилишича, Airbus A320 Сабҳа шаҳридан мамлакат пойтахти Триполига рейсни амалга ошираётган самолёти 2 нафар номаълум шахс томонидан олиб қочилиб, Мальтага қўндирилган.

Мальта бош вазири бу ҳақда хабардор эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур ахборот ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганилмоқда.

Мавзуга оид