Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги савдо марказида хитойлик ишбилармоннинг жасади топилди
Москва шаҳрининг жануби-шарқида жойлашган савдо марказида хитойлик ишбилармоннинг жасади топилди. Россия Федерацияси Тергов Комиссияси бош бошқармасининг Москва шаҳри вакили Юлия Иванованинг ТАСС агентлигига хабар беришича, мазкур воқеа юзасидан тергов органлари текширув ишларини бошлаб юборишган.
Иванованинг сўзларига кўра, куни кеча Тихорецкий бульваридаги савдо марказидан хитойлик ишбилармоннинг жасади топилган. Ишбилармон бу ердаги идорани ижарага олган бўлган.
"Эркакнинг жасади топилганидан кейин тергов олди текшируви бошланди, содир бўлган воқеа тафсилотларини ўрганишга йўналтирилган текширув тадбирлари ўтказилмоқда. Текширув натижаларига кўра, процессуал қарор қабул қилинади", - деди Иванова.
Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба маълумотига кўра, гап Москвада тадбиркорлик билан шуғулланган ХХР фуқароси ҳақида кетмоқда.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025