Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россиялик яккакураш жангчиси Нурмагомедовнинг кейинги рақиби маълум бўлди
Мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик яккакураш жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг кейинги жангини 2017 йил 3 мартда Лас-Вегасда ўтадиган UFC 209 мусобақасида ўтказади. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, АҚШ промоушен бошлиғи Дана Уайт яқин орада Нурмагомедов бу мусобақада Тони Фергюсонга қарши жанг ўтказишини эълон қилади.
Айни вақтда енгил вазнда иштирок этувчи россиялик жангчи рейтингнинг 1-рақамли жангчиси ҳисобланади, унинг рақиби эса 2-ўринни эгалламоқда. Бу вазн тоифасида ирландиялик машҳур жангчи Конор Макгрегор чемпион ҳисобланади, бироқ у 2017 йил ёзигача танаффус қилишга қарор қилган
Тони Фергюсон Ҳабиб учун рақиблар орасида Макгрегордан кейинги рақиб сифатида қаралаётганди. 28 ёшли Ҳабиб UFC’га чемпионлик камари ва энг яхши жангчилар билан курашгани келганини бир неча маротаба айтган.
Макгрегор ўз чиқишларини 2017 йил ёзигача тўхтатиб туришини айтгандан кейин, россиялик жангчи вақтинчалик жаҳон чемпиони унвони учун ўз дивизионидаги ҳозирги кундаги энг кучли жангчи Фергюсонга қарши жанг қилишга қарор қилди.
Ҳозирда иккала спортчи ҳам ажойиб мағлубиятсиз серияга эга: америкалик жангчи 9 жангдан бери мағлубиятга учрамай келмоқда, россиялик жангчи эса нафақат охирги 8 та жангида, балки умуман бирорта мағлубиятга учрамаган.
Мавзуга оид
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024
Россияда Ҳабиб Нурмагомедовнинг мол-мулки хатланди
19:55 / 01.07.2024