Спорт | 20:21 / 23.12.2016
8640
2 дақиқада ўқилади

Венгер Ўзилни ҳимоя қилди

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ярим ҳимоячиси Месут Ўзилни уни танқид қилаётган мухлислардан ҳимоя қилди.

АПЛнинг 17-турида «Манчестер Сити»га қарши кечган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин мухлислар ушбу германиялик футболчини ўйинда бор кучи билан ҳаракат қилмаганликда айблаганди.

«Мен танқидларга эътибор қаратмайман. Одамлар ўйинни таҳлил қилишади, ўз фикрларини билдиришади ва улар бунга ҳақли. Бу нормал ҳолат. Биз ҳам бу фикрларга ўз муносабатимизни билдиришимиз мумкин. Мен Ўзилга майдонда истаганингча ўйна демаганман. 

Қачонки, жамоа тўпсиз бўлганида у бошқалар қилаётган ишни қилади, яъни тўпни олиб қўйиш учун прессингда иштирок этади. Месут – майдонда чин дилдан меҳнат қиладиган футболчи. Ўйинда муваффақиятсиз ҳаракатлардан қочиб қутулиб бўлмайди. Аммо мен айтишим мумкинки, у ўз ишини яхши бажаради», — дея Венгернинг сўзларини келтирган Sky Sports.

Жорий мавсумда Месут Ўзил АПЛ доирасидаги 16 учрашувда майдонга тушиб, 5 гол урди ва 2 голга узатма берди.

Қуйидаги видеодан жамоа мухлислари нега хафа бўлишганини тушуниш мумкин. Бу видеода Ўзил рақиб тўп билан муомила қилаётганида ўз олдидан бир неча марта ўтган тўпни олиб қўйиш учун интилмагани кўринади.

Мавзуга оид