Ўзбекистон | 15:58 / 24.12.2016
38327
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи бошланди

Фото: Prezident.kg

Бугун 24 декабрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўзининг Ўзбекистон Республикасига амалий ташрифи чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Самарқанддаги қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар қилмоқда

Фото: Prezident.kg

Атамбаев Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Ислом Каримов хотирасини ёд этишди. Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон Президенти қабри пойига гулдасталар қўйишди. 

 

Мавзуга оид