Жамият | 15:11 / 24.12.2016
23671
1 дақиқада ўқилади

10 километр баландликдан қулаб, омон қолган машҳур стюардесса вафот этди

Фото: Dokodemo Door Blog

Белград шаҳрида 66 ёшда афсонавий стюардесса Весна Вулович вафот этди. У 1972 йилги McDonnell Douglas DC-9 самолётининг портлашидан сўнг омон қолган ягона инсон саналади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берган.

Ҳаво лайнери бортида 23 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси, жумладан 22 ёшли Весна Вулович бўлган. Маълумки, қизнинг ўрнига бошқа борт кузатувчиси учиши лозим бўлган, бироқ авиакомпания хатоси билан айнан Весна бортда бўлган.

Собиқ борт кузатувчиси рекорд даражадаги баландликдан парашютсиз тушиб, омон қолган инсон ҳисобланарди.

ОАВ маълумотларига кўра, аёл бир неча кун телефон қўнғироқларига жавоб бермаган, шундан сўнг Вуловичнинг хавотирга тушган дўстлари полицияга мурожаат қилишди. Аёл яшаган квартирада эса унинг жасади топилди.

Вуловичнинг ўлимига нима сабаб бўлгани номаълум.

Мавзуга оид