Спорт | 15:29 / 25.12.2016
13524
1 дақиқада ўқилади

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпионини калтаклашди

Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланадиган Рикардо Майорга Никарагуа пойтахти Манагуа шаҳрида калтакланди. Бу ҳақда Boxingscene хабар берган.

Собиқ спортчига номаълум шахслар ёқилғи қуйиш шохобчасида бита билан қуролланган ҳолда ҳамла қилишган. 

43 ёшли собиқ боксчининг юзини қонталаш қилган шахслар воқеа жойидан қочиб кетишган.

2015 йилда Майорга америкалик Шейн Мозлига қарши охирги марта жанг ўтказган ва нокаутга учраганди. У профессионал рингда ярим ўрта ва ўрта вазн тоифасида 41 жанг ўтказган ва 31 ғалаба (25 нокаут) қайд этган, 9 марта ютқазган, бир жангда дуранг қайд этганди.

Мавзуга оид