Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Босния пойтахтида давлат рақами жуфт ва тоқ сонга туговчи автомобиллар навбатма-навбат ҳаракатланадиган бўлди
Сўнгги пайтларда Босния пойтахти Сараевода ҳаддан зиёд ифлосланган ҳаво кузатилди. Бу фавқулодда вазиятлар қўмитасининг йўлларда ҳаракатланувчи автомобиллар сонини чеклашига сабаб бўлди. Бу ҳақида Daily Sabah нашрида хабар берилди.
25 декабрь, якшанба куни кўчаларда давлат рақами фақат жуфт сонга туговчи автомобиль эгалари ҳаракатланишига рухсат берилди. Шаҳардаги фавқулодда вазиятга барҳам берилгунга қадар давлат рақами жуфт ва тоқ сонга туговчи автомобиллар кўчаларда навбатма-навбат ҳаракатланишади.
Чуқур водийда жойлашган, тўрт томондан баланд тоғлар билан ўралган, 520 000 нафар аҳоли яшовчи Сараево шаҳри туман, смог ва чанг-тўзонга мойил.
Декабрь ойи бошидан кўрилган чора-тадбирларга қарамай, Босния пойтахтидаги вазият ёмонлашган.
Манбага кўра, шанба куни кундузи ҳаводаги заррачалар концентрацияси меъёрдан 11 карра кўп эканлиги аниқланган.
Метеорологлар яқин кунларда об-ҳаво шароити вазиятга янада мураккаб тус беришини тахмин қилишмоқда.
Мавзуга оид
15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди
15:02 / 07.02.2025
Ифлосланган ҳаводан нафас олишнинг яна бир хавфли томони аниқланди
21:33 / 02.02.2025
Теҳрон мактабларида ҳавонинг юқори даражада ифлосланиши туфайли дарслар бекор қилинди
17:37 / 31.01.2025