Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ота-онаси гиёҳванд моддадан адо бўлган болакай очлик туфайли ҳаётдан кўз юмди
АҚШда ота-онаси гиёҳванд модда (тахминан героин) дозаси ошиб кетишидан ҳалок бўлган 5 ойлик қизча очлик ва ташналик натижасида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида Pennlive ахборот портали хабар берди.
Воқеа Пенсильвания штатидаги Кернвилль шаҳрида рўй берган. Полиция ҳалок бўлганлар - 27 ёшли Жейсон Чамберс ва 19 ёшли Челси Кардаро жасади устидан чиқди. Маълум бўлишича, улар бир ҳафта илгари ҳаётни тарк этган. Болалар кроватида шунингдек жонсиз гўдак танаси ҳам топилган. Патологоанатомнинг билдиришича, бола ота-онаси ўлимидан бир неча кун ўтиб, очлик ва ташналик туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Полицияда маҳаллий ҳукумат вакиллари бу уйда яшовчиларнинг гиёҳванд моддаларга тобеълигидан хабардор бўлишгани ва уларнинг уйига болаларни назорат қилиш хизмати ходимлари келиб тургани хабар қилинди. "Улар уйни текшириб чиқишган - уй бола яшаши учун муносиб деб топилган. У ерда егуликлар кўп бўлиб, ташқаридан қараганда болани яхши парвариш қилишарди", - деди округ прокурори Келли Саллихан.
Унинг сўзларига кўра, қўшнилар оилани шаҳардан ташқарига чиқиб кетган деб ўйлашган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025