Чехия президенти мусулмон давлатлардан муҳожирларнинг жойлаштирилишига қарши чиқмоқда
Чехия президенти Милош Земан Чехияда мусулмон давлатлардан муҳожирларнинг жойлаштирилишига қарши чиқмоқда. Земан халққа анъанавий Рождество мурожаатида мамлакатда ислом жамоати шаклланиши ҳолатида террорчилик хавфи кескин кучайишига ишора қилди.
"Бугун ҳеч ким миграция тўлқини ва террорчилик ҳужумлари ўртасида боғлиқлик борлигига шубҳа қилмаяпти. Қочқинларнинг жойлаштирилиши терактлар учун таъминловчи муҳитни яратиши мумкин", деб айтди Земан.
Земан Ғарбий Европада юз берган яқиндаги терактлар ҳақида эслаб ўтди. Унинг айтишича, халқаро террорчилик хавфининг кучайиши якунланаётган йилнинг асосий тавсифларидан бири бўлди. Унинг айтишича, мусулмон қочқинлар Чехия жамиятига самарали қўшилиб кета олмайди.
"Айнан шунинг учун мен яқин икки йил ичида бизнинг ҳудудимизда кўнгиллилик тамойили асосида 6,2 минг қочқиннинг жойлаштирилиши мумкинлигига қаршиман. Мен қочқинларга ўз ҳудудларида ёки қўшни давлатларда ёрдам беришимизга қаршимасан", деб айтган Земан.
Мавзуга оид
23:01 / 09.11.2021
Чехия президенти ўз ваколатларидан маҳрум этилмайдиган бўлди
21:03 / 20.10.2021
Чехияда сиёсий инқироз: Президент номаълум ташхис билан касалхонада, у ваколатидан маҳрум қилиниши мумкин
08:25 / 19.10.2021
Чехияда президент Милош Земандан бетоблиги сабабли ваколатларини олиш кераклиги айтилди
21:02 / 10.10.2021