Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канададаги масжид биносига ўт қўйилди
Канаданинг Квебек провинцияси, Сет-Иль шаҳридаги масжидга номаълум кимсалар томонидан ўт қўйилди. Бу ҳақида Анадолу нашри хабар берди.
Икки ой илгари ушбу масжид биносига ҳужум уюштирилган эди.
Манбага кўра, ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинди, бироқ масжидга жиддий зиён етган. Масжид капитал таъмирга муҳтож.
Полиция мазкур жиноят юзасидан тергов ишларини йўлга қўйди.
Бундан аввал Канаданинг Калгари шаҳрида жойлашган икки масжидга ҳужум уюштирилганди.
Бундан ташқари, Калгари университетида ислом дини ва Муҳаммад (с.а.в)ни ҳақоратловчи сўзлар ёзилган плакатлар осилган ҳолат ҳам қайд этилган.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
20:02 / 24.05.2025