Жамият | 00:45 / 27.12.2016
21149
1 дақиқада ўқилади

Болаларга Қуръонни ўргатаётган христиан мусулмонлар муҳаббатини қозонди

Мисрлик 80 ёшли христиан араб дунёсининг меҳр-муҳаббати ва эътиборини қозонган. Уни минтақанинг ҳар бир фуқароси яхши танийди. Гап шундаки, Оят Шокир Ханна ўзи христиан динига эътиқод қилади. Шунга қарамай у маҳаллий мусулмон болаларга Қуръонни ўргатади. Шокир Ханна ўз уйида кичкина синф хонаси ташкил қилган ва унда болаларга ўқиш ва ёзишдан сабоқ беради. 

"Мусулмонлар ва христианлар орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Христианлар Исо алайҳисаломга, мусулмонлар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга эргашади. Бизнинг қишлоқда мусулмонлар ва христианлар бирга истиқомат қилади ва бир-бирини яхши кўриб, қадрлашади”, - дейди қария. 

Ханнанинг сўзларига кўра, Қуръонни ўрганган одам қалбан Аллоҳга яқинлашади. У муқаддас каломни мактаб давридаёқ ўрганишни бошлаган.

Манба: Muxlis.uz

Мавзуга оид