Жаҳон | 11:46 / 27.12.2016
8363
1 дақиқада ўқилади

Хитой очиқ космосдаги қуролли пойгаларга қарши чиқмоқда

Фото: РИА "Новости"

Хитой космик кенгликдан тинчликпарвар мақсадларда фойдаланиш тарафдори бўлиб, очиқ космосдаги қуролли пойгаларга қарши чиқмоқда. Бу ҳақида ХХРнинг космик тадқиқотларга бағишланган "Оқ китоби"да маълум қилинган. РИА "Новости" шу ҳақида хабар берди. 

"Хитой доимо очиқ космосдан тинчликпарвар мақсадларда фойдаланиш тамойилига амал қилади ва у коинотдаги қуролли пойгаларга қарши чиқади", - дейилади ҳужжатда. 

Манбада таъкидланишича, Хитой ривожланиб бормоқда ва космик ресурсларни онгли равишда қўлламоқда, космик муҳит муҳофазаси учун самарали чоралар кўрмоқда. Буларнинг барчаси тинч ва тоза космик кенглик, шунингдек Хитой космик фаолияти бутун инсониятга фақат яхшилик олиб келишини кафолатлайди. 

Бундан ташқари ҳужжатда Хитой космик тадқиқотларини мустақил ўтказишда давом этаётгани, лекин бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликка очиқ экани таъкидланган. 

Мавзуга оид