Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтонда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди
АҚШ пойтахти Вашингтонда Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестицион ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Табдир АҚШ савдо вазирлиги, US Small Business Administration ва Export DC бизнес тузилмалари ҳамда АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси билан биргаликда ташкиллаштирилди, деб хабар бермоқда "Жаҳон" ахборот агентлиги.
Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистондаги асосий тендециялар, сиёсий ва иқтисодиёт ислоҳотларнинг бориши ҳақида маълумот олишди.
Учрашув давомида АҚШ компаниялари вакиллари Ўзбекистон билан инвестицион ва савдо ҳамкорлигини йўлга қўйишдан манфаатдорликларини билдирдилар.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистоннинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги сезиларли одимлашларни юқори баҳоладилар.
Улар Ўзбекистоннинг бизнесни юритиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича саъй-ҳаракатларини ҳамда коррупцияни йўқотиш, бизнес-омбудсмен институтини яратиш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш йўли билан мавжуд тўсиқларни бартараф этишга интилишини таъкидлаб ўтдилар.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025