Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Арча осмонга парвоз қилди
FliteTest каналидан америкалик муҳандислар интернетда антиқа роликни жойлаштиришди. Унда Янги йил рамзи бўлган арча ноодатий алфозда намоён бўлди. Ўрмонда ўсадиган ва махсус транспорт воситалари ёрдамида ташиладиган арча бирданига ҳавога парвоз қилди.
Видеода байрамона безатилган арча қолган арчалар устида парвоз қила бошлаганини кўриш мумкин. Видеодан кўринишича, муҳандислар арчани дрон ёрдамида ҳавога кўтаришган. Бу жуда ҳам ўзига хос ва ёрқин чиққан.
Учар арча билан тажриба якунланмаган. Муҳандислар томошабинларга дрондан совғаларни ташиш учун қандай фойдаланиш мумкинлигини ҳам намойиш қилишган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди
14:51 / 07.05.2025