Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари ҳибсга олинди
Қозоғистонда Миллий хавфсизлик қўмитаси бир қатор мансабдор шахсларга нисбатан судгача терговни бошлади, деб хабар бермоқда Tengrinews нашри.
"Қозоғистон Жиноят кодексининг "Давлат сирларини ошкор қилиш" ҳамда "Ҳокимият ва лавозим ваколатларини суистеъмол қилиш" моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда гумон қилиниб Дутбаев Нартай Нуртаевич, Ҳасан Нурлан Бўлатўли ва Нуртаев Ерлан Суюмбаевич ҳибсга олинган", деб айтилган хабарда.
Таъкидланишича, айни вақтда улар Миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторида сақланмоқдалар. Гумонланувчилар ва уларнинг қариндошлари яшаш жойларида тинтувлар ўтказилган ҳамда ашёвий далиллар мусодара қилинган. Тергов давом этмоқда.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси сайтидаги маълумотларга кўра, генерал-лейтенант Нартай Дутбаев 2001 йил декабридан 2006 йил февралигача қўмита раҳбари лавозимини эгаллаган.
Мавзуга оид
14:28 / 02.10.2024
Ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш учун президентга 7 йил муддат етарли — Тўқаев
22:02 / 01.10.2024
Қозоғистон Хитойга газ етказиб беришни кўпайтириш учун яна бир газ қувури қурмоқчи
12:50 / 30.09.2024
Қозоғистон ўзбек этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
22:16 / 27.09.2024