Ўзбекистон | 17:23 / 28.12.2016
62041
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда байрам муносабати билан бир неча йирик бозорлар ишламайди

Фото: Flicr

Тошкент шаҳрида жойлашган Сергели автомобиль бозори 4 кун ишламайди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, бозор 30, 31 декабрь, 1 ва 2 январь (душанба – одатдагидек дам олиш) кунлари ишламайди. 

Бундан ташқари, пойтахтимиздаги энг йирик бозорлардан бири Ўрикзор ҳам 2 кун ишламаслиги маълум бўлди. Манбанинг хабар қилишича, бозор 1 ва 2 январь кунлари ўз эшикларини ёпади.

Бошқа бозорлар маъмурияти бу борада изоҳ бермади. 

Тахминларга кўра, бозорларнинг ишламаслиги Янги йил байрами билан боғлиқ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид