АҚШнинг Россияга қарши навбатдаги санкциялари қачон киритилиши маълум бўлди
АҚШ президенти Барак Обаманинг маъмурияти “сайловларга аралашган” Россияга қарши санкцияларни бугун киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CNN ҳукумат режаларидан хабардор америкалик амалдорларга асосан хабар бермоқда.
Телеканал манбаларининг сўзларига кўра, янги санкциялар амалдаги чекловларни кенгайтириш ва дипломатик даражадаги чораларни амалга татбиқ этишни назарда тутади. Шунингдек, телеканалнинг хабар беришича, АҚШ ҳукумати бир неча “махфий” чораларни ҳам қўллайди.
“Тахминларга кўра, янги санкциялар доирасида ёлғон маълумот тарқатиш билан шуғулланган россия кампаниясига алоқадор маълум бир кишилар номи ошкор этилади”, - деб хабар қилади CNN.
Аввалроқ, америкалик сенатор Линдси Грэм Ригадаги чиқиши давомида “конгресс Россиянинг сайловларга алоқадорлигини текширувдан ўтказади ва ҳар икки партия томонидан тасдиқланган янги санкциялар Россия ва шахсан президент Владимир Путинга қаттиқ зарба бўлиб тушади”, дея айтиб ўтди (Reuters агентлигидан иқтибос).
Телеканалнинг аниқлаштиришича, АҚШ жавоби январда Барак Обамага разведка томонидан тақдим этиладиган ҳисоботга боғлиқ бўлмайди. Тахминларга кўра, бу ҳисобот ичида “Хитойнинг 2008 ва 2012 йиллардаги киберҳужумлари ҳақидаги махфий разведка маълумотлари, шунингдек россия махсус хизматлари томонидан 2016 йилги президентлик кампанияси вақтида ёлғон ахборот тарқатилиши билан боғлиқ хабарлар” бўлади.
Янги чоралар АҚШ ҳукумати томонидан муҳокама қилинганидан сўнг икки ой ўтиб киритилиши мумкин.
Маълумот учун, АҚШ бир неча бор Россияни сайловларга аралашганликда айблаганди. Барак Обама эса ўзининг ҳар йилги матбуот анжуманида Владимир Путинни “аралашувларни тўхтатиш”га шахсан чақиргани ҳақида маълум қилди. Бу ҳолат Демократик партия серверларининг бузиб кирилишидан сўнг юз берган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
20:17 / 16.11.2024