Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Суриядаги элчихонаси снарядлардан ўққа тутилди
Россиянинг Суриядаги элчихонаси жангарилар томондан снарядлардан ўққа тутилди, деб маълум қилди Россия ташқи ишлар вазирлигининг ахборот ва матбуот департаменти.
"Битта мина Россия элчихонаси маъмурий бинолари мажмуаси ички ҳовлисида бахтли тасодиф портламай қолди. Иккинчиси эса элчихонанинг бевосита яқинига тушган. Портламай қолган снарядларни минасизлаштириш учун сапёрлар жалб қилинди", деб айтилган хабарда.
Таъкидланишича, жангарилар снарядларни элчихонага Москва вақти билан соат 13.00 ва 13.19да отган.
Вазирликда Сурия пойтахти яқинида изғиб юрган гуруҳлар томонидан Россия элчихонаси ва ходимларига таҳдид сақланиб қолмоқда, деб ҳисобланмоқда ва бу террорчилик ўчоқларини йўқ қилиш зарурлигини тасдиқлайди.
"Дамашқда Россия элчихонасининг такроран ўққа тутилиши тегишли баҳо олиши ва террорчилик таҳдидларига ҳақиқатан ҳам курашувчи барча томондан қатъиян қораланиши керак", деб айтилди вазирликда.
Россия элчихонаси биринчи марта ҳужумга учрамаяпти. Октябрдаги шундай ҳужумлардан бирида элчихонага жиддий моддий зарар етказилганди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025