Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил стартап-визалар беришини эълон қилди
Исроил инновациялар бошқармаси "Инновацион визалар" дастури бошланишини эълон қилди. Бу дастур тадбиркорларга Исроилда яшаш ва лойиҳанинг молиявий кўмагини олишга имкон беради. Бу ҳақда Times of Israel хабар бермоқда.
Тадбиркорлар Исроилда 24 ой давомида яшашлари ва давлат дастури доирасида молиявий кўмак олишлари мумкин бўлади. Мамлакат ҳукумати ғоя ёки тайёр бизнес-режа босқичида турган лойиҳаларга 200 минг шекел (52 минг доллар) инвестиция қилишга ваъда бермоқда.
Стартап муваффақиятли яратилиб, ривожлантирилса, унинг яратувчиларига "мутахассис визаси" беришни маъқуллаш режалаштирилмоқда. Бу виза тадбиркорларга яна 5 йил мамлакатда қолишга ижозат беради.
"Бу дастур мамлакатга бутун дунёдан етакчи тадбиркорларни уларнинг билимлари, тажрибалари ва новаторлик ғоялари билан жалб қилиши керак. Биз Исроилнинг инновациялар ва тадбиркорлик соҳасидаги жаҳон етакчиси сифатидаги позицияларини мустаҳкамлашимиз мумкин бўлади", деб айтди Исроил иқтисодиёт вазирлиги ва Исроил инновациялар бошқармаси раҳбари Ави Хассон.
2016 йил августда АҚШ президенти маъмурияти хорижий тадбиркорларга мамлакатда кўпроқ қолишга имкон берувчи қонун лойиҳасини тақдим қилганди. Унга кўра, хорижлик мамлакатда яшашга тегишли рухсатни олиши учун АҚШда яратилган стартапнинг камида 15 фоизига эгалик қилиши керак.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025