Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кайфият ҳақида маълумот берувчи илк кўзойнаклар ишлаб чиқарилади
Италиянинг Safilo компанияси эгасининг кайфиятини ҳисоблай оладиган кўзойнакларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Кўзойнак икки хил вариантда ишланади: оддий шиша ва рангли шиша. Янги девайснинг тўлиқ тақдимоти 2017 йилнинг январида Лас-Вегасда, Consumer Electronics Show кўргазмаси доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. The Daily Mail шу ҳақида хабар берди.
"Ақлли" кўзойнаклар кўринишидан худди оддий кўзойнакдек кўринади. У махсус камера ва дисплейларсиз бўлса-да, 5 датчикка эга. Бу датчиклар инсон бош миясидаги тўлқинлар сигналларини аниқлай олади. Улар орқали олинган маълумотлар смартфондаги иловага юборилади. Илова, ўз ўрнида, уни таҳлил қилиб, кўзойнак эгасининг кайфиятини ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни аниқлайди.
Аксессуар вазни - атиги 36 грамм, аккумулятор заряди эса қурилманинг бир ҳафта давомида тўхтовсиз ишлашига етади. Кўзойнак смартфонга Bluetooth орқали уланади.
Маълумотларга кўра, Apple компанияси ҳам шунга ўхшаш девайс устида ишламоқда. "Олма" компанияси гаджети одатий линзалар ўрнига махсус дисплейлар билан таъминланган бўлиши тахмин қилинмоқда. Манбада таъкидланишича, мазкур дисплейда тасвирлар, матнлар ва бошқа маълумотлар акс этади. Apple'нинг сирли гаджети бежиз тилга олинмади: гап шундаки, Safilo ўз кўзойнакларининг иккинчи версиясига ана шундай функцияларни қўшишни режалаштирмоқда (биринчи версия муваффақият қозонган тақдирда, албатта).
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
09:18 / 19.05.2025