Жаҳон | 08:03 / 30.12.2016
20789
1 дақиқада ўқилади
Обама Россияга қарши янги санкциялар киритди
АҚШ президенти Барак Обама Россияга қарши янги санкциялар киритиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Таъкидланишича, АҚШ бир қатор россиялик дипломатларга қарши санкциялар киритган.
Бундан ташқари, АҚШ Россиянинг Мэриленд ва Нью-Йоркдаги дипломатик миссияларини улар разведка мақсадида қўлланишини айтиб ёпди.
Аввалроқ Обама 29 декабрда Москва хакерлик ҳужумларига алоқадорлиги сабабли Россияга қарши санкциялар кенгайтирилишини эълон қилиши маълум қилинган.